Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши бирга курашамиз
1264
Барчамизга маълумки, ҳозирги замон миллий ва халқаро ҳуқуқида тобора кўп қўлланилаётган атамалардан бири бу коррупциядир.
Коррупцияга қарши бирга курашамиз

Мамлакатимизда коррупция иллатига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Чунки коррупция - ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган хавфли жиноий ҳодисалардан биридир.

Коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш божхона органларининг ҳам долзарб вазифаларидан биридир.

Ушбу иллатни олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти божхона бошқармасининг мажлислар залида божхона ходимлари иштирокида ўқув машғулоти ташкил этилди.

Машғулотда Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходими Фаррух Жўраев “Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг

коррупцияга қарши курашиш сиёсати” мавзусидаги маърузасида Давлат божхона қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг мақсади – божхона органларининг юқори ахлоқий меъёрларга содиқлигини, шунингдек, божхона ходимлари фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни акс эттиришини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, божхона органлари учун коррупцияга қарши курашишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

- божхона органларида коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш;

- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

- божхона органлари фаолиятининг барча соҳаларида коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

- коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш каби омиллар санаб ўтилди.

Маъруза якунида божхона ходимлари ҳалол, пок меҳнатлари билан юксак марраларга эришишлари учун давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратилаётганлиги ва божхоначилар ушбу иллат билан курашишда аввало ўз онг, билим ва кўникмаларига таянишлари лозимлиги, фуқаро ҳамда тадбиркорлар билан ишлашда халоллик ва поклик тамойиллари билан хизмат қилишлари кераклиги таъкидланди.

 

 

 

4.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг