Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
150 миллион сўмлик тропикамиднинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1394
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
150 миллион сўмлик тропикамиднинг ноқонуний айланмасига  чек қўйилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда  кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди.

Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Ш. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинанинг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 150 миллион сўмлик, жами 900 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг