Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кранлар учун мўлжалланган кабиналар фош бўлди
1162
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда, аммо мўмай даромад илинжида ноқонуний даромад орттириш мақсадида бўлган фуқаролар ҳамон учраб турибди.
Кранлар учун мўлжалланган кабиналар фош бўлди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Г.Ю. бошқарувидаги “Merсedes Actros” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада умумий қиймати 103,4 миллион сўмлик 5 дона кранлар учун мўлжалланган кабиналар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг