Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар кўмир остига яширилган йирик миқдордаги товарларни фош этишди
1418
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари республикамиз ҳудудидига кўп миқдордаги товар моддий бойликларини божхона назоратидан яширинча олиб киришга доир навбатдаги найрангга чек қўйишди
Божхоначилар кўмир остига яширилган йирик миқдордаги товарларни фош этишди

“Ўзбекистон” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситасига аслида ҳужжатларга кўра, 25 тонна кўмир ортилган бўлиши лозим эди.

Аммо, тезкор кузатувга олинган мазкур юк автотранспорт воситаси  ундаги кўмирни божхонада расмийлаштириш учун «Водий» ташқи иқтисодий фаолият божхона постига бориш ўрнига аввал манзилни ўзгартирди ва Қува туманига томон ҳаракатлана бошлади. Шундан сўнг, тезкор тадбир иштирокчилари томонидан кузатувга олинган мазкур автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автотранспортнинг ўз йўналишини ўзгартириши сабаблари ойдинлашади. Чунки, тиркамадаги кўмир остига ҳужжатларда умуман қайд этилмаган 67 турдаги товарлар яширилган экан.

Улар сирасига 1560 дона сифати кафолатланмаган болалар озуқаси, 92 дона чангютгичлар, 2518 дона кийим-кечаклар, салкам 12 минг дона ичимликлар, 990 метр узунликдаги газлама, 609 дона авто эҳтиёт қисмлар ва бошқа товарлар киради.

Кўмир остига яширганча олиб кириш режалаштирилган мазкур товарларнинг умумий қиймати 901 550 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан давом эттирилмоқда.

4.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг