Бугун дунё солномаси COVID-19 пандемиясининг тарқалиши билан боғлиқ яна бир янги саҳифа билан тўлиб бормоқда.
16.11.2020
Коррупция тушунчаси, бу сўзнинг қандай маънони англатиши ҳақида барчамиз етарлича маълумотга эгамиз. Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида ҳам ўз лавозимини суистеъмол қилган давлат хизматчилари ва уларга нисбатан кўрилган чоралар бўйича маълумотлар бериб борилади. Шу билан бир қаторда барча давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларида коррупцияни олдини олиш мақсадида доимий равишда профилактик тадбирлар ўтказиб келинади. Бироқ, шунга қарамасдан коррупция ҳамон инсоният ривожига тўсиқ бўлаётган энг катта хавфлардан бири бўлиб қолмоқда.
16.11.2020
Давлат рамзлари мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Улар халқимизнинг шон-шарафи, тарихи ва қадриятларини ўзида мужассам этиб, ҳар бир юртдошимизга ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди. Байроғимизга назар солганимизда руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз.
16.11.2020
Соғ танда соғлом ақл! Бу ҳикматли сўзнинг нечоғлик тўғри айтилганига биз кўплаб гувоҳ бўлганмиз.
14.11.2020
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
14.11.2020
Юртимизда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйиш, гиёҳвандликнинг олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
13.11.2020
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 7 млн. 952 минг АҚШ доллари қийматидаги 17 869 тонна олма экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
13.11.2020
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 14 млн. 360 минг АҚШ доллари қийматидаги 12 682 тоннадан ортиқ анор экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
13.11.2020
Аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада ошириш, уларни қийнаб келаётган муаоммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида 2020 йил 10-13 ноябрь кунлари Самарқанд вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида Президент маслаҳатчиси Т.А.Худойбергенов бошчилигидаги вазирлик ва идоралар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилди.
13.11.2020
Бу йил давлатимиз, миллатимиз ифтихори бўлмиш мустақил Ўзбекистоннинг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 29 йил тўлади. Шу муносабат билан айни вақтда Республикамизнинг барча ҳудудларида, жумладан Андижон вилояти божхона бошқармасида ҳам мазкур қутлуғ санага бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
13.11.2020
Ҳар бир соҳада янгиланишлар бўй кўрсатаётган бир вақтда божхона тизимида ҳам изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
13.11.2020
Ўзбекистондан жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 16,2 миллион доллар қийматидаги маҳсулотлар Нидерландияга экспорт қилинди.
13.11.2020
Божхона органлари томонидан божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида божхона чегаралари орқали товар моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши доимий равишда кураш олиб борилмоқда.
13.11.2020
Сифати кафолатланмаган парфюмерия воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
13.11.2020
Пиротехника – ёш авлод соғлигига жиддий зиён етказиб, аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган воситалардандир. Айниқса янги йил байрами арафасида мўмайгина даромад топиш илинжида айрим фуқаролар сифати кафолатланмаган, фожиавий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ушбу воситаларнинг савдосига бел боғлашади. Бу каби ишларга ўсмир ёшларимиз томонидан қўл урилаётгани янада ачинарлидир.
13.11.2020
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Жамият тараққиёти кушандаси бўлган ушбу иллатга қарши курашиш борасида божхона органларида ҳам муросасиз кураш олиб борилмоқда.
13.11.2020
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 4,9 миллион АҚШ доллари қийматидаги 26 880 дона кондиционерлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
12.11.2020
Қалбида эзгулик билан яшайдиган инсон доимо яхшиликлар қилишга интилиб яшайди. Айниқса, қилаётган хайрли амалларимиз кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак берса, киши учун бундан ортиқ бахт топилмаса керак. Бугунги пандемия шароитида эса буни янада теран ҳис қиляпмиз.
12.11.2020
Пандемия даврида аҳолининг дори-дармонларга бўлган эҳтиёжи ортишидан фойдаланиб, ноқонуний даромад орттиришга уринаётган шахсларнинг қинғир режаларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
12.11.2020
Фарғона вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасида вилоят божхона бошқармасининг “Фарғона вилоятида амалга оширилаётган экспорт ва импорт операциялари жараёнида божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган имтиёзлар ва яратилаётган шарт-шароитлар” мавзусидаги навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
12.11.2020