Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Н.Б. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада ҳужжатларда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган умумий қиймати 65 миллион сўмлик жами 154 дона косметика воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
13.11.2020