Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дори дармонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1379
Пандемия даврида аҳолининг дори-дармонларга бўлган эҳтиёжи ортишидан фойдаланиб, ноқонуний даромад орттиришга уринаётган шахсларнинг қинғир режаларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Чилонзор тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаролар И.М. ва С.И. хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 105 миллион сўмлик 6000 дона дори воситаларини шартли харидорга 10 100 АҚШ доллари эвазига сотаёган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.

Яна бир ҳолатда фуқаро Н.Д. хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 166,5 миллион сўмлик жами 4500 дона  дори воситаларини шартли харидорга 10 000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ходимлар томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг