Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларининг савдоси “пишмай” қолди
1193
Пиротехника – ёш авлод соғлигига жиддий зиён етказиб, аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган воситалардандир. Айниқса янги йил байрами арафасида мўмайгина даромад топиш илинжида айрим фуқаролар сифати кафолатланмаган, фожиавий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ушбу воситаларнинг савдосига бел боғлашади. Бу каби ишларга ўсмир ёшларимиз томонидан қўл урилаётгани янада ачинарлидир.
Пиротехника воситаларининг савдоси “пишмай” қолди

Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро А.Р. 300 қутида жами 18000 дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сотаётган вақтида тўхтатилиб қолинди.

Тадбир давом эттирилиб, ушбу шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида 720 дона пиротехника воситаларини фуқаро ўз ихтиёри билан тадбир иштирокчиларига топширди.

Аниқланган мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича жами 18720 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

Навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаролар Ж.О ва О.Блар томонидан чет давлатда ишлаб чиқарилган 12 000 дона пиротехника воситаларини 3 000 000 сўм эвазига ноқонуний тарзда сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

13.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг