Хусусан, республикамиз божхоначилари томонидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тўрақўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро Х.У. бошқарувидаги “Жентра” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинанинг олд ўриндиқ тагидаги резина тўшама остига 4 дона полиэтилен ўрамлар яширилгани маълум бўлди. Мазкур ўрамлар очиб кўрилганида эса ўткир ҳидли ва жигарранг тусдаги модда борлиги аниқланди.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу моддалар соф оғирлиги 1 кг. 994 гр. оғирликдаги “гашиш” гиёҳандлик воситаси эканлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
13.11.2020