Бу борадаги ишларни жадаллаштириш, давр талабидан келиб чиқиб, фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун қон заҳираларини кўпайтириш мақсадида Республика қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда “Чуқурсой техник-идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Яхшилик, албатта қайтади!” шиори остида донорлик акцияси ўтказиб, қон топширишди.
Эзгуликнинг ёрқин намунаси бўлган бу каби тадбирлар беморлар дардига шифо топиш, уларни соғлом ҳаётга қайтаришда муҳим аҳамият касб этади.
Қон топшириш инсоннинг инсонга ҳадя этган энг олий даражадаги совғасидир. Ҳаёт ҳадя этиш – савоб ишнинг энг олий ифодаси ҳам саналади. Шундай экан савоб ишни амалга оширишга кечикмайлик. Умуман олганда, донорлик ҳар қандай инсон қилиши мумкин бўлган оддий, лекин олий қаҳрамонликдир. Қон донорлиги ─ жамият саломатлиги учун берилиши мумкин бўлган беғараз ёрдам. Бу яхшилик, албатта, бир куни қайтади...
- Бугунги хайрия акцияси орқали эзгу ишларга оз бўлса-да ҳиссамизни қўшаётганиздан биз божхоначилар жудаям бахтиёрмиз, – дейди “Чуқурсой техник-идора” темир йўл чегара божхона пости бошлиғи Жавҳар Абдуллаев, – Атрофимизда қанчадан-қанча ушбу ҳаёт манбаига муҳтож бўлган инсонлар бор. Мақсадимиз-ташкил этилган бугунги акция доирасида қалбимиздаги эзгу ниятларимизни ҳаётга татбиқ этиб, шу орқали фуқароларимиз соғлиғини муҳофаза қилишга кўмаклашиш ҳамда савобли ишга қўл уриб, бугунги синовли кунлардан инсонларни соғ-саломат олиб чиқишга ҳисса қўшишдир
Акция доирасида ишлар давом эттирилмоқда
12.11.2020