Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Лирика”нинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
1646
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Лирика”нинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг тезкор ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.М. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашина салонида бир дона қоғоз қутига жойланган тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 40 миллион сўмлик 3360 дона кучли таъсир этувчи “Лирика” дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг