Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юрт корига камарбаста божхоначилар
1603
Бугун дунё солномаси COVID-19 пандемиясининг тарқалиши билан боғлиқ яна бир янги саҳифа билан тўлиб бормоқда.
Юрт корига камарбаста божхоначилар

Айнан шу мураккаб шароитдан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 14 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича муҳим вазифалар қўйилди. Йиғилишда Президентимиз аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиши, бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш чораларини кўриши зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.  

Энди бир мулоҳаза қилиб кўрайлик-чи, нега Президентимиз ердан, хусусан, томорқадан оқилона фойдаланиш ҳақида бот-бот сўз юритмоқда? Аввало, сизу бизни бугунгидан-да тўқ ҳамда фаровон яшашимизни истаяпти. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб, хориж маҳсулотларига кўз тикмасдан, балки экспортни кўпайтириш, даромадни ошириш, одамларимизнинг бугунидан рози бўлиб ҳаёт кечиришини хоҳлаяпти.

Шундай экан, ушбу эзгу мақсадга эришиш учун нима қилиш керак? Енг шимариб, ақл билан иш юритиш, бебаҳо бойлик саналган томорқадан унумли фойдаланиш лозим. Зеро, бугун “Олма пиш, оғзимга туш” қабилида кун кечирадиган замон эмас. Бир парча еримиз бўлса ҳам, унга кўпроқ фойда келтирадиган, мўл ва харидоргир ҳосил берадиган экин экиш зарур.

Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам бу йўналишда амалга оширилган ишлар бугун ўз самарасини бермоқда. Хусусан вилоят худудидаги ер майдонларидан оқилона фойдаланиш мақсадида
30 гектар майдонга турли хил дуккакли маҳсулотлар экилиб, олинган ҳосил нес-нобуд қилмай йиғиб олинди. Айни кунларда эса 35 гектарлик экин майдонининг бир қисмида етиштирилган сабзавот маҳсулотларининг
қолган қисми йиғиб олинаётган бўлса, 120 тоннага яқин сабзавотлар омборда сақланмоқда.

Жорий йил мобайнида навоийлик божхоначилар томонидан асаларичилик, паррандачилик, чорвачилик ва полиз экинларини етиштириш хўжаликлари ҳам ташкил этилди.

Албатта, бу каби саъй-харакатлар фақатгина озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ёрдам берибгина қолмай худудлардаги ишсиз ёшлар ва аҳолини мавсумий иш билан таъминлаш имконини бермоқда.

Божхоначилар озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришдан олинган даромаднинг бир қисмини “Темир дафтар”га киритилган оила вакилларига моддий ёрдам сифатида тарқатишни мақсад қилганлар.

Халқимизда “Ҳар ким экканини ўради”, “Ерни боқсанг, ер сени боқади” каби ҳаётий исботини топган нақллар бор. Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам шу сўзларга риоя қилган холда, оғир синовли кунларда қараб турмай, халқимизни арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни ўзларига бурч деб ҳисоблаб, бирлашиб ҳаракат қилмоқдалар.

 

Навоий вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 20 бошқарма катта прокурори

 

 

 

 

16.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг