Зеро божхона ходимлари саломатлигини мустаҳкамлаш, вужудини чиниқтириш ҳамда доим сергак ва жанговор шайлик ҳолатида бўлишида спорт машғулотларининг аҳамияти катта.
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган сана муносабати билан Андижон вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақа регламентига кўра бошқарма аппарати ходимлари ҳамда божхона постларидан ташкил топган 7 та жамоа ўзаро куч синашдилар. Ўз навбатида гуруҳлардан етакчиликка эришган 1 тадан жамоалар ярим финал босқичга йўлланма олишди.
Қизғин кечган мусобақа якунларига кўра, вилоят божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, бошқарма ва Асака ТИФ божхона пости жамоалари иккинчи ҳамда учинчи ўринни эгалладилар.
Кўтаринки рухда ўтказилган мусобақа ғолиблари ҳамда қатнашчиларини тақдирлаш юзасидан ўтказилган тадбирда бир қатор ходимлар Андижон вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ, медаль, мусобақа кубоги ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
14.11.2020