Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Байроқ - ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир!
1514
Бу йил давлатимиз, миллатимиз ифтихори бўлмиш мустақил Ўзбекистоннинг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 29 йил тўлади. Шу муносабат билан айни вақтда Республикамизнинг барча ҳудудларида, жумладан Андижон вилояти божхона бошқармасида ҳам мазкур қутлуғ санага бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Байроқ - ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир!

Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур  тадбир элимиз ардоғида бўлган, Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов иштирокида ўтказилганлиги байрам тадбирини янада файзли ўтишини таъминлади.

Тадбирда мамлакат байроғи бу - оддийгина тимсол эмас, балки бутун бир юртни бирлаштириб турувчи озодлик, мустақиллик белгиси эканлиги, истиқлолга эришганимиздан сўнг халқимизнинг азалий орзу истаклари, эзгу интилишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топгани таъкидланди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, байроғимиз Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида тан олинганининг рамзи сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳам ҳилпираб турибди. Шунингдек, дунё мамлакатларидаги элчихоналаримиз бинолари, қатор халқаро ташкилотлар қароргоҳларида ҳам байроғимиз Ўзбекистон рамзи бўлиб турибди. Хорижда байроғимизни кўрганимизда юрагимизда чексиз фахр уйғонади, руҳимиз кўтарилади. Байроғимиз тимсолида дунёнинг ҳар қайси нуқтасида ҳам Ўзбекистон деган ҳимоячимиз, суянчиғимиз борлигини ҳис қиламиз.

Токи байроқ бор экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Чунки байроқ - ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир!

Байрамона тадбирда байроғимиз тўғрисида маълумот берилар экан, унинг тарихи ҳамда аҳамияти тўғрисида тўхтатилиб ўтилди. Айни пайтда бу каби тадбирлар  жойларда давом этмоқда.

 

13.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг