Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
66,8 миллион сўмлик найранг иш бермади
1114
Божхона ходимлари томонидан божхона чегаралари орқали товар моддий бойликларнинг яширин тарзда олиб ўтилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
66,8 миллион сўмлик найранг иш бермади

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости орқали юртимиздан қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган “Daf” русумли юк автотранспорт воситаси постда ўрнатилган инспекцион кўрик мажмуаси орқали божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада йўл юк хужжатларида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, ҳеч қандай тегишли хужжатлари бўлмаган умумий қиймати 66,8 миллион сўмлик 204 дона енгил автотранспорт воситасининг эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

3.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг