Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона соҳасидаги жиноятлар бўйича суд амалиёти мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
1002
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш тўғрисида”ги ПФ-6041-сон Фармони ва 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3995-сон қарори талаблари асосида институтда замонавий таълим стандартлари ва сифат жиҳатидан янгича ўқитиш тизими ўқув жараёнига босқичма-босқич татбиқ этилаётгани муносабати билан “Божхона соҳасидаги жиноятлар бўйича суд амалиёти” мавзусида институтнинг курсантлари ва тингловчилари учун онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.
Божхона соҳасидаги жиноятлар бўйича суд амалиёти мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Мазкур давра суҳбатига Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Жиноят ишлари бўйича суди раиси вазифасини бажарувчи Дурдона Дадаханова, судьялар Анваржон Иминов, Отабек Мухаммадиев ва СарварАриповлар таклиф этилди.

Тадбирда Божхона институтининг “Махсус-ҳуқуқий фанлар” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари, юриспруденция йўналишидаги 3 ва 4-курс курсантлари ва “Солиқ ва божхона ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича магистратура босқичи тингловчилари иштирок этишди. Унда судьялар томонидан божхона соҳасида содир этилган жиноятлар ва шу турдаги жиноятларни судда кўрилишида дуч келинган қонунчилик билан боғлиқ муаммолар, божхона ходимларининг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ масалалар, коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий омилларни қонун ижодкорлиги соҳасида барҳам беришга оид таклифлар, ташқи иқтисодий фаолият ва чегара билан боғлиқ божхона соҳасидаги жиноятлар ва уларнинг судларда кўриб чиқилишида ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўзлаб беришди. Шундан сўнг мунозараларга бой бўлган савол-жавоб ташкил этилиб, иштирокчилар божхона соҳасидаги жиноятлар юзасидан суд амалиёти бўйича ўзларини қизиқтирган саволларини беришди. Мазкур саволларга эса судьялар томонидан амалиётда кўрилган жиноят ишларидан аниқ мисоллар келтирган ҳолда, амалдаги қонунчиликка асосланиб батафсил жавоблар берилди.

 

4.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг