Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ислоҳотлар тадбиркорлар учун ижобий натижа бермоқда
1152
Карантин даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳоли даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари қабул қилинди.
Ислоҳотлар тадбиркорлар учун ижобий натижа бермоқда

Сирдарё вилояти божхоначилари вилоятда фаолият кўрсатаётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан мазкур фармонларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида кенг тарғиб қилиш, экспортни ривожлантириш, товарларни маҳаллийлаштириш ҳамда импортни оптималлаштириш, шу билан бирга коронавирус пандемияси даврида ишчиларга яратилган шароитлари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар ва амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Шундай учрашувларнинг навбатдагиси карантин шароитида барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда фаолият кўрсатаётган «Wellfort» масъулияти чекланган жамиятида ўтказилди.

Учрашув давомида жамият вакилларига вилоят божхона бошқармасининг маъсул ходимлари томонидан қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун берилаётган имтиёзлар ва қулайликлар, божхона назоратини соддалаштирилиши, тўловларни кечиктириб тўлаш, шунингдек  жорий йил 30 октябрь куни Президентимиз томонидан имзоланган “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6098-сон фармонларида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

– Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда қарийб 800 нафар ишчи меҳнат қилаётган мазкур корхонада бир кунда 18000 дан 22000 донагача 7 хилдаги трикотаж тайёр маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Муҳтарам  Юртбошимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар бошқа ишлаб чиқариш корхоналар қаторида бизга ҳам катта имкониятлар яратилмоқда, Яқин келажакда қўшимча иш ўринларини яратиш ва экспорт салоҳиятини кўпайтириш ишлари устида бир неча хорижий ҳамкорларимиз билан қўшимча шартномалар имзоланган – дейди учрашув давомида жамият раҳбари Алижон Эрматов.

Маълумот ўрнида – жамият томонидан 2019 йилда  5,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 2066700 дона ва 2020 йилнинг 10 ойида 4,4 млн АҚШ доллари миқдоридаги 1450000 дона трикотаж тайёр махсулотлари Россия, Туркия,    Беларусь  ва  Қозоғистон  давлатларига  экспорт  қилинган.

Бугунги кунда вилоятдаги ишлаб чиқариш корхоналари тўла қувват билан фаолият юритиб келмоқда. Шу билан бирга аҳолининг бандлиги, саломатлиги ва хавфсизлигига алоҳида эътибор берилмоқда.

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 20 бошқарма катта прокурори

4.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг