Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология маркази билан “Ўзбек бўрибосарлари” зотини сақлаш жамияти ўртасида меморандум имзоланди
1400
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон қарори талалаблари асосида Миллий кинология Марказида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Миллий кинология маркази билан “Ўзбек бўрибосарлари” зотини сақлаш жамияти ўртасида меморандум имзоланди

Жумладан, “Ўзбек бўрибосарлари” зотини сақлаш жамияти билан Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази ўртасида ҳамкорлик қилиш меморандуми имзоланди.

Мазкур Меморандумда кинология соҳаларида наслчилик ишларини ривожлантириш ва зотдор хизмат итлари турларини кўпайтириш, ветеринария, профилактика ва даволаш тадбирлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш, кинология соҳаларида қўшма тадқиқотлар ўтказиш, итларни алмашиш, ҳадя қилишларни ташкил этиш, томонларнинг соҳаларда ўзаро маслаҳатлашуви асосида, ахборот алмашинувини йўлга қўйиш, “Ўзбек бўрибосарлари” зотини сақлаш, зот билан ишлаш, зотдаги илғор вакилларни аниқлаш (сунъий танлов), асосида наслни кўпайтиришни таъминлаш, итларни келиб чиқиши ва ҳисобини юритиш учун уларнинг шажараларини тузиш ишларини олиб боришда ҳамкорлик қилиш ва соҳага оид бўлган бошқа тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. 

Ўзаро ҳамкорлик натижасида  миллий зотни кўпайтириш ва асраб қолиш ҳамда мазкур зотга қизиқувчи фуқароларга, Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси аъзоларига мазкур зотдаги  итларни шартнома асосида етказиб бериш йўлга қўйилади.

4.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг