Бироқ, бу каби қулайлик ва енгилликлардан ўзининг қинғир режасини амалга оширишда фойдаланмоқчи бўлаётган “уддабурон” тадбиркорлик субъектлари ҳам учраб турибди.
Сурхондарё вилояти “Айритом” чегара божхона пости орқали хорижий давлатга чиқиб кетаётган “Б.З.Б” фермер хўжалигига қарашли маҳсулотларнинг ҳужжатларидаги маълумотлар бир қарашда ҳаммаси жойидадек кўринсада, аслида бунинг акси бўлиб чиқди. Яъни, “Volvo” русумли юк автотранспорт воситасига юкланган маҳсулотлар божхона постида мавжуд инспекцион кўрик мажмуаси орқали сканердан ўтказилди, олинган сканер тасвирини таҳлил қилиш натижасида ушбу автотранспорт воситасида ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча товарлар юкланганлиги юзасидан шубҳа уйғониб, автотранспорт воситаси божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 105,7 миллион сўмлик 5 тонна 876 килограмм “қуритилган қалампир” маҳсулоти борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мазкур ҳолатда ортиқча олиб кетилаётган маҳсулотлар хужжатларда тўлиқ кўрсатилганида ҳеч қандай қийинчилик ва божхона тўловисиз қонуний ўз йўлида давом этарди. Аммо, ноқонуний ва яширинча олиб чиқиш яъни, яширин иқтисодиёт билан шуғулланиш жавобгарликни келтириб чиқарди. Бир сўз билан айтганда қонунга риоя қилувчи барча тадбиркор ва фуқаролар доимо қонун ҳимоясидадир.
4.11.2020