Мазкур танловда, бошқарма аппарати ва божхона постларида хизмат олиб борувчи ходимлар иштирок этишди.
Ушбу танловнинг илк босқичи қизғин ва юқори савияда ўтказилиб, якунда ҳакамлар ҳайъати томонидан биринчи ўринга бошқарма ходими Шамсиев Достонжон томонидан ёзилган иншо, иккинчи ўринга эса Тўраев Дилшоджон томонидан ёзилган иншолар лойиқ деб топиди.
Дарҳақиқат, бошқармада бу каби тадбирлар доимий равишда ўтказилади. Бу эса ходимларни ватанга ва оиласига бўлган муҳаббатини оширишга, мамлакатимизни янада гуллаб-яшнашига, дунёда ўз ўрнига эга буюк Ўзбекистон бўлиши учун ўз ҳиссасини қўшади.
2.11.2020