Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маъруза ва чиқишлар
Натижалар сарҳисоб қилинди Маъруза ва чиқишлар

Жорий йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида Наманганда тадбиркорлар томонидан вилоят божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали экспорти амалга оширилган маҳсулотлар ҳажми 136,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.

13.12.2021

Айрим турдаги мевалар божхона божидан озод қилинди Маъруза ва чиқишлар

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига аҳолининг ортиб бораётган талабини тўлиқ қондириш, нархлар ошиб кетиши ва аҳоли реал даромадлари пасайишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 7 октябрь куни “Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 627-сон қарори қабул қилинди.

8.11.2021

Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан хабардормисиз? Маъруза ва чиқишлар

Амалдаги тартибларга кўра, божхона органининг қарорига асосан тўловчига божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин. Божхона тўловларини тўлаш муддатининг қўшимча даврга узайтирилиши божхона тўловларини кечиктириб тўлашдир. Божхона тўловларини тўлаш муддатини қўшимча даврга узайтириб, тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасини шу давр ичида қисмларга бўлиб тўлаш божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашдир.

4.11.2021

Самимий қутловлар Маъруза ва чиқишлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига унинг жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, тараққиёт ҳамда фаровонлик тилаклари билдирилган.

1.11.2021

Она тилим – ғурурим, фахрим! Маъруза ва чиқишлар

Ўзбек халқи тарих чархпалагида қанча заҳматлар чеккан, ҳаётнинг оғирдан-оғир чиғириқларидан ўтган бўлишига қарамасдан дунё тамаддунига қўшган бебаҳо мероси билан бахтли миллатлар тоифасидан ҳисобланади. Шу билан Ўзбекистон - ўз она тилига давлат тили мақомини ҳал этиб, сўнгра мустақиллик ва истиқлолга юз тутган. Фақатгина дунёдаги 200 та тил давлат тили мақомига эга бўлган бўлса, чунончи, ўзбек тили ҳам шуларнинг қаторидадир.

20.10.2021

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Давлат божхона қўмитаси раисининг ахбороти тингланди Маъруза ва чиқишлар

18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Давлат божхона қўмитаси раиси М.Азимовнинг “2020-2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепцияси ижроси тўғрисида”ги ахборотини эшитилди.

18.10.2021

Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоби Маъруза ва чиқишлар

Мамлакатимизда давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши, фуқароларимизнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда.

11.10.2021

Божхона имтиёзлари иқтисодий тараққиётга хизмат қилади Маъруза ва чиқишлар

Саноат тармоқларида ишлаб чиқариш ва инвестициялар ҳажмини ошириш ҳамда импорт қилинаётган технологик асбоб-ускуналар учун божхона имтиёзлари бериш механизмини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан иморти божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди. Мазкур рўйхатга 676 та ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасида таснифланувчи товарлар киритилган.

2.10.2021

Қашқадарёда «Масофавий электрон декларациялаш» божхона пости фаолияти йўлга қўйилди Маъруза ва чиқишлар

Юртимиз божхона соҳасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Ўзгаришлар натижасида соҳа ходимларига қулайликлар яратилди, тадбиркорлар учун эса ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга оид кўплаб енгилликлар жорий этилди.

2.10.2021

Фарғонада 8 ой давомида 485 миллион долларлик товарлар экспорт қилинди Маъруза ва чиқишлар

Мамлакат иқтисодиётини баҳолаб берувчи ва уни ривожланишида муҳим омилларидан бири бу экспорт ҳисобланади. Барча давлатларда бўлгани каби республикамизда ҳам экспорт ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бунинг натижасида корхоналар томонидан товарлар экспорти йил сайин ошиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида вилоят ҳамда республика иқтисодий салоҳиятига сезиларли даражада ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

22.09.2021

Фаолият сарҳисоб қилинди Маъруза ва чиқишлар

Мамлакат экспорт салоҳиятининг ортиши иқтисодиётни юксалтиради, иш ўринлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

15.09.2021

Сарҳисоб: 3,5 минг тоннадан ортиқ халқаро жўнатмалар божхона назоратидан ўтказилди Маъруза ва чиқишлар

Почта хизмати муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ҳар қандай ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, эпидемиологик вазиятларда ҳам почта хизматига бўлган талаб ва таклиф ҳеч қачон тўхтаб қолмайди. Аксинча, доимий равишда ўсиб боради. Бу эса божхона соҳаси ходимларидан доимий равишда ўз устида ишлашни, тизимга янги иннoвацион технологияларни жорий қилишни, почта хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим йўналишларни доимий такомиллаштиришни талаб этади.

15.09.2021

Божхоначи – тадбиркор таянчи Маъруза ва чиқишлар

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларига божхона соҳасида кўплаб имтиёзлар ва қулайликлар яратилмоқда.

11.09.2021

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” Маъруза ва чиқишлар

Энг улуғ ва энг азиз байрам - Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги айёми юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

1.09.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан “очиқ мулоқот” шаклида ўтказган учрашувининг аҳамияти Маъруза ва чиқишлар

Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида 2021 йил 20 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан янги форматдаги “очиқ мулоқоти” бўлиб ўтди.

31.08.2021

Профайлинг - икки йўлакли тизим шароитида хавфларни бошқаришнинг самарали усули Маъруза ва чиқишлар

Ўзбекистон Республикаси божхона ишининг ҳуқуқий нормалари базасини халқаро стандартларга, биринчи навбатда Бутунжаҳон божхона ташкилотининг “Божхона процедураларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш” конвенцияси (Киото конвенцияси) стандартларига мувофиқлаштириш, божхона назорати ва божхона расмиятчиликларини янада соддалаштириш, тартиб-тамойилларга сарфланаётган вақт ва харажатни қисқартириш ҳамда божхона назорати жараёнларига хавфни бошқариш тизимини жорий қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 814-сон қарорига асосан, икки йўлакли тизим 2018 йил 1 январдан бошлаб - Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида жорий қилинган, 2021 йил 1 январдан бошлаб - Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали автомобиль ва темир йўл ўтказиш пунктларида жорий этилди.

26.08.2021

Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда божхона соҳасидаги мавжуд имтиёзлар ва қулайликлар Маъруза ва чиқишлар

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада либераллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, миллий маҳсулотларимизни экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш ва тадбиркорларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.

25.08.2021

Акцизли товарларга рақамли маркировкалаш тизимини жорий этишнинг долзарб масалалари Маъруза ва чиқишлар

Сўнгги йилларда дунё савдо бозорида контрафакт маҳсулотлар сони сезиларли даражада ошмоқда.

20.08.2021

Ўзбекистонда божхона тўловларини қўллашни либераллаштириш жараёнлари Маъруза ва чиқишлар

Бугунги кунда иқтисодиётни тартибга солиш жараёнини либераллаштириш ҳамда уни жадал суръатлар билан ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб келинмоқда.

17.08.2021

Ўзбекистонда божхоначи кадрлар тайёрлаш тизимининг ривожланиши Маъруза ва чиқишлар

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар барқарор ривожланишни таъминлаш имконини берадиган мобиль мослашувчан олий таълим тизимини шакллантиришни талаб этмоқда.

17.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг