Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Натижалар сарҳисоб қилинди
4967
Жорий йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида Наманганда тадбиркорлар томонидан вилоят божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали экспорти амалга оширилган маҳсулотлар ҳажми 136,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.
Натижалар сарҳисоб қилинди

Вилоятда экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарларнинг асосий қисмини тўқимачилик маҳсулотлари, калава ип, мева-сабзавот маҳсулотлари, тери маҳсулотлари, транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари ҳамда бошқа саноат маҳсулотлари ташкил этди.

2021 йил январь-ноябрь ойлари мобайнида Наманган вилоятидан товарлар 46 та давлатларга экспорт қилинган бўлиб, экспортнинг катта улуши Россия, Хитой, Қирғизистон, Туркия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон, Польша, Португалия ва Афғонистон мамлакатларига тўғри келади.

Импорт қилинган маҳсулотлар орасида энг катта улуш технологик асбоб-ускуналари 34,5 фоизни, тўқимачилик маҳсулотлари 8,6 фоизни, ёғоч маҳсулотлари 8,7 фоизни, транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари 6,8 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотлари 6,8 фоизни ҳамда кимё саноати маҳсулотлари 5,8 фоизни ташкил қилган.

Шунингдек, 2021 йил январь-ноябрь ойларида Наманган вилоятига 58 давлатлардан товарлар ва хизматлар импорти амалга оширилган.

Бошқарма томонидан жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 955,1 млрд. сўм  миқдорида божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 400,8 млрд. сўм қисмига божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилди ҳамда давлат бюджетига 554,3 млрд. сўм ундирилди.

Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши кураш, хусусан, юртимизга товарларни ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам бериш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бошқарма томонидан 2021 йилнинг 11 ойи давомида жами 502 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 38 млрд. 869,9 млн. сўмлик товар-моддий бойликлар ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинган.

Қисқача айтганда, божхона органлари томонидан олиб борилаётган бу каби саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад республика иқтисодиётини янада ривожлантириш ва бу орқали халқимиз ҳаётини янада фаровон қилишга қаратилгандир.

Наманган вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

13.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг