Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – тадбиркор таянчи
2808
Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларига божхона соҳасида кўплаб имтиёзлар ва қулайликлар яратилмоқда.

Ана шундай қулайликлардан яна бири республикамизга импорт қилинаётган товарларнинг ТИФ ТН кодларини белгилаш юзасидан дастлабки қарор қабул қилиш хизматидир.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 370-моддасида, “Божхона органлари товарларнинг таснифланишига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига мувофиқ товар божхона органига тақдим этилгунга қадар дастлабки қарор қабул қилиши мумкинлиги белгиланган.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ҳам бу борада қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилнинг январь-август ойларида 88 та тадбиркорлик субъектларига товарларнинг ТИФ ТН кодларини белгилаш юзасидан 676 та дастлабки қарорлар қабул қилиниб, тақдим этилди.

Тадбиркорлар ўзлари томонидан импорт қилиниши режалаштирилаётган товарлар бўйича дастлабки қарорга эга бўлиши бир қатор афзалликларни келтириб чиқаради:

- импорт қилинадиган товарнинг ТИФ ТН кодини аниқ белгилаб олиш;

- олдиндан кутилаётган божхона тўловлари ёки имтиёзлар тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлиш;

-шунингдек, божхона расмийлаштируви жараёнида тақдим этиладиган рухсатнома ёки сертификатлар тўғрисида батафсил тушунчаларга эга бўлиш.

 Жавлонбек ФАРМАНОВ,
Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф
тартибга солишни назорат қилиш
ва божхона экспертизаси гуруҳи 
бош инспектор-эксперти

11.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг