Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона имтиёзлари иқтисодий тараққиётга хизмат қилади
3065
Саноат тармоқларида ишлаб чиқариш ва инвестициялар ҳажмини ошириш ҳамда импорт қилинаётган технологик асбоб-ускуналар учун божхона имтиёзлари бериш механизмини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан иморти божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди. Мазкур рўйхатга 676 та ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасида таснифланувчи товарлар киритилган.

Ушбу рўйхат тасдиқлангунга қадар Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг 2020 йил 27 октябрдаги 58-сонли баёни асосида имтиёзлар “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар” Рўйхатидаги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 20 мартда 2436 рақам билан рўйхатдан ўтказилган қарор) технологик ускуналарга татбиқ этиб келинди.

Янгидан тасдиқланган технологик асбоб-ускуналар рўйхатидан қуйидаги товарлар чиқариб ташланган:

- Нефть ва газ учун қувурлар (ТИФ ТН позицияси 7304);

- Чўян қуйишдаги марказий иситиш қозонлари (ТИФ ТН позицияси 8403);

- Саноат кондиционерлари (ТИФ ТН позицияси 8415);

- Бульдозерлар, грейдерлар, экскаваторлар (ТИФ ТН позицияси 8429);

- 30 киши ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган автобуслар (ТИФ ТН позицияси 8702).

Шунингдек, технологик асбоб-ускуналар рўйхатига қуйидаги товарлар янгидан киритилган:

- Виночилик, мева шарбатларини тайёрлаш учун ускуналар (ТИФ ТН позицияси 8435);

- Балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик ҳамда қишлоқ хўжалиги учун ускуналар (ТИФ ТН позицияси 8436);

- Металл қуйиш учун қолиплар (ТИФ ТН позицияси 8480);

- Ҳисоблаш машиналари қурилмалари (ТИФ ТН позицияси 8517);

- Йўловчи ва юк ташиш учун самолётлар (ТИФ ТН позицияси 8802).

2.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг