Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда «Масофавий электрон декларациялаш» божхона пости фаолияти йўлга қўйилди
3096
Юртимиз божхона соҳасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Ўзгаришлар натижасида соҳа ходимларига қулайликлар яратилди, тадбиркорлар учун эса ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга оид кўплаб енгилликлар жорий этилди.
Қашқадарёда «Масофавий электрон декларациялаш» божхона пости фаолияти йўлга қўйилди

Бугунги кунда соҳада Хавфни бошқариш тизимининг жорий этилганлиги, иш унумдорлигини бир неча баробарга оширди, яъни, мамлакатимиз билан чет давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини шунча баробарга оширилишига имкон яратди.

Аниқ ҳисоб-китобларга кўра, товар ва транспорт воситалари расмийлаштируви ҳужжати бўлган божхона юк декларациясининг расмийлаштириш вақти экспортда 1,7 баробарга, импортда эса 1,4 баробарга қисқартирилишига эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6310-сон Фармонида, тадбиркорларга янада енгилликлар яратиш назарда тутилган.

Хусусан, ҳужжатда белгиланганидек, тоифадан ташқари мақомга эга бўлган «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари 2021 йил
1 октябрдан Тошкент, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари қатори Қашқадарё вилоятида ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган эди.

Фармонда белгиланганидек, бугунги кунда Қашқадарё вилояти божхона бошкармасида «Масофавий электрон декларациялаш» божхона пости ўз иш фаолиятини бошлашга тайёр, яъни, янги тизим 2021 йил 1 октябрдан воҳа тадбиркорларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштирувини амалга оширишни бошлади.

Дарҳақиқат, амалиётга жорий этилаётган бу каби қулайликлар юртимиз тадбиркорлари манфаатларига хизмат қилади. Қимматли вақтини тежайди, божхонага оид экспорт ва импорт операцияларини бир неча дақиқа ичида амалга оширишга имкон яратади.

2.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг