Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”
4402
Энг улуғ ва энг азиз байрам - Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги айёми юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон  яшайлик!”

Истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди.

Дарҳақиқат, истиқлол туфайли  замонавий инфратузилмага эга божхона хизмати юртимиз иқтисодий суверенитетини ҳимоя қилишни таъминлайдиган давлат ҳокимияти тизимининг муҳим таркибий қисми сифатида тўлиқ шаклланди ва мамлакат иқтисодий қудратини мустаҳкамловчи асосий идоралардан бирига айланди.

Ўтган йиллар давомида миллий божхона хизмати самарадорлигини ошириш, соҳани янада такомиллаштириш, ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор таҳсинга лойиқ ишлар амалга оширилди.

Давлат божхона қўмитаси Тошкент  шаҳар божхона бошқармаси ҳам мамлакатимизнинг миллий божхона тизимининг ривожланиши, ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, экспорт салоҳиятини кучайтириш, импортни оптималлаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш йўналишида изчил чора-тадбирлар олиб бормоқда.

Хусусан, жорий йилнинг январь-июль ойлари мобайнида бошқарма томонидан 7,6 трлн. сўмлик божхона тўловлари ундирилиб, давлат бюджетига ўтказилишига эришилди.

 Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан салкам 5 трлн. 833,6 млрд. сўм имтиёзлар берилди.

 Шунингдек, бошқарма томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига 324,6 млрд. сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти яратилди.

  Жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида 860,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган товарлар хорижий мамлакатлар бозорларига йўналтирилди.

Мазкур кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 114 млн. АҚШ $ ёки 15 %га ошди.

Товарлар 80 га яқин давлатларга экспорт қилинган бўлиб, асосий ҳамкор давлатлар Россия, Туркия, Хитой ва Қозоғистон давлатлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Экспорт қилинган асосий товарлар: металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар, тўқимачилик, электроника ва уларнинг қисмлари, калава ип, озик-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Божхона постларида жами 39 617 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилиб, 180 941 та божхона юкдекларациялари расмийлаштирилди.

Божхона юк декларацияларини Хавфни бошқариш ахборот тизими бўйича йўлаклар кесимидатаҳлил қиладиган бўлсак, декларацияларнинг  48 576 таси, яъни (26,2 %); “яшил йўлак”, 96 934 таси (48,8 %) “сариқ  йўлак”, 44 504 таси  (25 %)  “қизил йўлак” тартибида  расмийлаштирилган.

Бошқармада божхона тўғрисидаги қонунҳужжатларининг бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш, контрабандага қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ҳисобот даврида 1397 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, натижада 173,6 млрд. сўмлик товар-моддий бойликларнинг вақтинча сақловга олинди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 40,9 млрд. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Бошқарма томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишида 33 кг. 572,12 гр., хусусан, 8020 дона “трамадол” гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Бугунги кунда ташқи савдо айланмасини тартибга  солиш, мамлакатимизнинг инвестицион салоҳиятини оширишда божхоначиларимиз ўзларининг ҳалол ва пок меҳнатлари билан  республика иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Зеро, Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек,  “Ўз Ватанини, она халқини равнақ топтириш учун ўзини аямасдан меҳнат қилиш: бу – жасорат ва мардлик, бу – она юртга муҳаббат ва садоқат, бу – тўғри тарбия ва амалий намуна демакдир.”...

Шундай экан, биз божхоначилар эл-юртимиз равнақи, унинг абадий мустақиллиги ва ёрқин келажаги учун бор куч-қудрат ва билимларимизни аямасдан меҳнат қилишимиз  лозим.

Ҳурматли божхоначилар !

Сизларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами муносабати билан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси жамоаси номидан чин дилдан самимий муборакбод этамиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, янги-янги ютуқлар, оилавий хотиржамлик ёр бўлсин, фарзандлар, набираларнинг бахт-у камолини кўриш насиб этсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, жонажон Ўзбекистонимиз мустақиллиги абадий бўлсин!

 

Толибжон САИДОВ,

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи

1.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг