Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Давлат божхона қўмитаси раисининг ахбороти тингланди
3074
18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Давлат божхона қўмитаси раиси М.Азимовнинг “2020-2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепцияси ижроси тўғрисида”ги ахборотини эшитилди.

Рақамли иқтисодиёт доирасида замонавий ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини божхона соҳасига жорий этиш орқали божхона органлари фаолияти шаффофлиги ҳамда самарадорлигини таъминлаш соҳасида рақамли божхона доирасида ахборот тизимлари 67 тага, интерактив хизматлар 33 тага етказилди.

2020 йилда божхона постларига 2 та инспекцион кўрик мажмуаси, 15 та инсон танасини сканер қилувчи қурилма, 28 та телекоммуникация қурилмаси, 1 та автотранспорт давлат рақамини аниқлаш тизими, 90 та компьютер, 2 дона радиацион портал монитор (грант), 5 та автотарозилар ва бошқа зарурий жиҳозлар ўрнатилди.

Қўшимча равишда 85 та металлизлагич, 22 дона компьютер ва 74 дона телекоммуникация қурилмалари ажратилган ҳолда, “Айритом” чегара постига “Z-portal” инспекцион-кўрик мажмуаси ҳамда 14 та чегара постлари 15 комплект “боди-сканер” қурилмалари билан таъминланди.

2021 йил 1 апрелдан жорий этилган “Божхона аудити” ахборот тизими ёрдамида товарлар чиқариб юборилгандан кейин ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси фаолиятини баҳолаш орқали товарлар ва транспорт воситаларини божхона аудитидан ўтказиш имконияти яратилди. Жорий йил 1 майдан бошлаб божхона кўриги далолатномаси расмийлаштируви мобиль иловалар орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди.

Давлат божхона қўмитаси томонидан 33 та хорижий давлатнинг божхона органлари билан ҳамкорлик тўғрисида 137 та халқаро шартнома имзоланган. Ҳозирда бир қатор хорижий давлатларнинг (Россия, Беларус, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва бошқалар) божхона органлари билан реал вақт режимида экспорт товарлари тўғрисида ўзаро электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилган.

Божхона органларининг маълумотни қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлашнинг сифати ва тезлигини ошириш мақсадида 124 та божхона объектларига янги замонавий маршрутизатор қурилмалари ўрнатилиши туфайли божхона объектлари ўртасида маълумот алмашинув тезлиги ва сифати 2-3 баробар ошган.

Cоҳада амалга оширилган ишлар ва мавжуд камчиликлар қизғин муҳокама қилиниб, божхона органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, божхона иши соҳасида коррупциявий омилларни бартараф этиш, бу борада жамоатчилик фикрини ўрганиш юзасидан тизимли чора-тадбирларни белгилаш бўйича зарур таклиф ва тавсиялар берилди.

Давлат божхона қўмитаси раиси М.Азимовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

18.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг