Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг мавсумий ошишининг олдини олиш мақсадида 2022 йил 1 майга қадар:
- бананлар, шу жумладан плантайнлар (янги ёки қуритилган);
- янги ёки қуритилган финикилар, анжир, ананаслар, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния;
- янги ёки қуритилган цитрус мевалар;
- янги папайя;
- янги олма, нок ва беҳи;
- киви товарлари истисно тариқасида, божхона божидан озод қилинди.
Шунингдек, мазкур Қарор билан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда тадбиркорлик субъектларини айланма маблағлари билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 32,8 млн АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 200 млрд. сўм миқдордаги маблағларни тегишли тижорат банкларига уларнинг сўровларига асосан 2022 йил 1 июлга қадар қайтариш шарти билан фоизсиз депозитга жойлаштириш белгилаб қўйилди.
Ҳукуматнинг ушбу Қарори билан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг фоизсиз депозитлари ҳисобидан кредитлар тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига ликвидли гаров таъминоти асосида ўсимлик ёғи, картошка, гўшт (мол, қўй, парранда гўшти), музлатилган балиқ импорти учун йиллик
4 фоизлик ставкада ажратилиши белгилаб қўйилди.
8.11.2021