Музейлар – тарих кўзгуси. Халқ ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзини ифода этувчи неки бўлса, шу ерда жамланади. Халқнинг маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ҳам музейларнинг ўрни беқиёс.
18.05.2021
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилотининг “Чуқурсой” ТИФ божхона постидаги ёш ходимлари томонидан 2021 йилнинг 5 май куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойланган 2-сонли “Мурувват” ногирон болалар интернат уйи тарбияланувчиларининг ҳолидан хабар олишди.
6.05.2021
Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йил 28 апрелдан бери “Ҳалқаро меҳнатни муҳофаза қилиш куни” ҳар йили дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида турли тадбирлар ўтказиш билан нишонланиб келинмоқда.
5.05.2021
Чегараларимиз орқали мамлакатимизга ионлаштирувчи нурланиш манбаларини кириб келишини олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда сарҳадларимиз хавфсизлигини таъминлашда махсус тузилмаларнинг амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида жойларда ўқув машғулотлари амалга оширилмоқда.
5.05.2021
Бугунги кунда мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришни тизимли ташкил этиш борасида божхона органлари томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
4.05.2021
Республикамизга чегара божхона постлари орқали турли хил товар-моддий бойликлари ноқонуний кириб келишининг олдини олиш билан бир қаторда, радиоактив ва махсус ядровий материалларнинг юртимиз чегаралари орқали олиб ўтилишига чек қўйиш қатъий назоратни талаб қиладиган жараёнлардан ҳисобланади.
3.05.2021
Республикамиз ҳудудига ионлаштирувчи нурланиш манбаларини кириб келиши олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этишда махсус тузилмаларнинг амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб ўқув машғулотлари амалга оширилмоқда.
1.05.2021
Ўзбекистонда ёшлар билан ишлаш, ёшлар манфаатини ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий билимларини оширишга эришиш, уларнинг турли хил ноқонуний экстремистик оқимларга кириб қолишларини олдини олиш, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан биридир.
28.04.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида Америка Қўшма Штатларига амaлга оширган расмий ташрифи доирасида «Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши» деб номланган Қўшма баёноти қабул қилинган эди.
28.04.2021
Тарихнинг келажак учун қанчалик аҳамиятли эканини тасаввур қилган инсон доим ўз тарихига хурмат ва эҳтиром билан қарайди, уни ўрганади ва ундан ўрнак олади. Жумладан, тарихий инсонлар ҳаёти ва ижоди билан танишади, улар ўз олдида қўйган мақсадлар ва эришган натижаларини синчковлик билан ўрганади. Зероки ўз тарихини билган, уни ўрганган ва у билан фахрланган инсон комилликга эришади.
28.04.2021
Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан мунтазам равишда сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари, хўжалик буюмлари, кийим-кечаклар ва яна бошқа кўплаб товар-моддий қимматликлар, заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинмоқда. Ундан-да ачинарлиси эса фуқаролар томонидан контрабанда ашёси бўлган гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон аниқланмоқда.
27.04.2021
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимининг қулайлик ва афзалликлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
26.04.2021
Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази махсус хизмат итларини тарбиялаб ҳудудий божхона бошқармаларига йўналтириб келмоқда. Мазкур хизмат итлари орқали эса мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилаётган товар моддий бойликлар, транзит юклари божхона назорати кўригидан ўтказишда муҳим ўрин тутади.
22.04.2021
Бугунги кунда мамлакатимизда таълим соҳасига катта эътибор қаратилиб, ёшларнинг жаҳон андозалари даражасида замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши, уларнинг қобилият ва истеъдодини, интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш мақсадида таълим даргоҳларида назарий билимлар амалиёт билан уйғунлаштириб борилмоқда.
22.04.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги 21-сон қарори билан тасдиқланган концепцияда 2021–2023 йиллар давомида Миллий кинология марказ фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйичабир қатор вазифалар белгилаб берилган.
22.04.2021
Куни кеча Қашқадарё вилояти Нишон туманининг қўшни давлат билан чегарадош ҳудудида жойлашган “Қарши-Керки” чегара божхона постида “Санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбалари топилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишда фавқулодда вазиятлар Давлат қуйи тизимининг хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
22.04.2021
Сўнгги йилларда фуқароларни ҳамда товар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш шароитларини жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш, назоратнинг самарали усулларини қўллаш орқали товар ва транспорт воситалари олиб ўтилишини тартибга солиш мақсадида, қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, улар билан соддалаштирилган нормалар амалиётга тадбиқ этилди ҳамда мавжуд тўсиқлар бекор қилинди.
20.04.2021
Юртимизда сўнгги йилларда баркамол авлод камолоти, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани амалда қилинаётган ишларда ва эришилаётган ютуқларда ўз ифодасини топмоқда.
20.04.2021
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга эътибор тобора кучаймоқда, ёш авлодни ҳам маънан ҳам жисмонан камол топишида кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” этиб белгиланиши ҳам юртимизда келажак авлоднинг етук кадрлар бўлиб шаклланиши учун яна бир пойдевордир.
20.04.2021
Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, унинг етарли заҳираларини яратиш, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
17.04.2021