Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўтмишсиз келажак йўқ
2077
Тарихнинг келажак учун қанчалик аҳамиятли эканини тасаввур қилган инсон доим ўз тарихига хурмат ва эҳтиром билан қарайди, уни ўрганади ва ундан ўрнак олади. Жумладан, тарихий инсонлар ҳаёти ва ижоди билан танишади, улар ўз олдида қўйган мақсадлар ва эришган натижаларини синчковлик билан ўрганади. Зероки ўз тарихини билган, уни ўрганган ва у билан фахрланган инсон комилликга эришади.
Ўтмишсиз келажак йўқ

Шу сабабли, хозирги кунда давлатимиз томонидан шу йўналишдаги ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Давлат божхона хизмати органларида ёш ходимларда юртимиз тарихий инсонларининг ҳаётини ўрганиш ва шу орқали уларнинг ватанга нисбатан меҳр-муҳаббатларини янада кучайтириш мақсадида жойларга ташрифлар ташкиллаштирилмоқда. Ана шундай ташрифлардан бири “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан Амир Темур музейи ҳамда  буюк ўзбек адиби ва жамоат арбоби Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг уй-музейига амалга оширилди.

Ташриф давомида ёш божхоначилар буюк аждодларимизнинг хаёти ва ижоди билан яқиндан танишиб, уларнинг юрт равнақи учун қўшган ҳиссаларидан ёрқин таассуротлар олишди.

 

28.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг