Хусусан, Наманган вилояти Косонсой туманида жойлашган “Косонсой” чегара божхона постида “Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини топилиши билан боғлиқ нохуш ҳолатларни бартараф этишда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизими хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулотда, вилоят божхона бошқармаси, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, Ички ишлар бошқармаси, санитария-эпидемиология осойишталик маркази, соғлиқни сақлаш бошқармалари ва бошқа ваколатли идора ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Ўқув машғулотида чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасига ионлаштирувчи нурланиш шартли манбаси кириб келиши ҳамда ушбу ҳолатда тегишли хизматларнинг бошқарув органлари, куч ва воситаларининг ҳамкорликда ҳаракатланиши машғулот иштирокчиларига ва кузатувчиларга кўргазмали тарзда кўрсатиб берилди.
Бу каби махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказиш юртимизга турли хил ионлаштирувчи нурланиш манбаларини кириб келиши олдини олиш ҳамда ҳар қандай вазиятга тайёр туришга, шу билан бирга, ҳушёрликка чорлайди.
1.05.2021