Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Дўстлик" ва “Шовот” чегара божхона постларида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди
1346
Республикамизга чегара божхона постлари орқали турли хил товар-моддий бойликлари ноқонуний кириб келишининг олдини олиш билан бир қаторда, радиоактив ва махсус ядровий материалларнинг юртимиз чегаралари орқали олиб ўтилишига чек қўйиш қатъий назоратни талаб қиладиган жараёнлардан ҳисобланади.

Шунга мувофиқ, "Дўстлик" ва “Шовот” чегара божхона постларида "Санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбалари топилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Унда вилоят божхона, ИИБ, ФВБ ва Соғлиқни сақлаш бошқармалари, ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм, вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат маркази, "Саноатгеоконтехназорат" минтақавий инспекцияси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари қатнашди.

Режага мувофиқ, дастлаб мамлакатимизга кириш йўналишида енгил  автомашина ҳаракатланди ва дозиметрик назоратдан ўтказиш жараёнида божхона постидаги радиацион портал монитор ташвиш сигналини берди. Аниқланган ҳолат бўйича тезкор навбатчи томонидан тегишли идораларга хабар берилди.

Шундан сўнг, жалб этилган гуруҳлар томонидан номаълум ионлаштирувчи нурланиш манбаси топилган жой радиациявий ифлосланиш ўчоғининг кенгайишига йўл қўймаслик ҳамда уни зарарсизлантириш ишлари амалга оширилди.

Бундай ўқув машғулотларини ўтказишдан асосий мақсад, чегара божхона постида ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган манбалари аниқланганда, объект раҳбарлар таркиби, фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳамда тегишли фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматлари шахсий таркибининг ҳаракатлари ва билимларини ошириш ҳамда уларда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, ҳаракатларни мувофиқлаштиришдан иборат дейди – вилоят божхона бошқармаси Ҳарбий сафарбарлик, фавқулотда вазиятлар ишлари ва жангавор тайёргарлик гуруҳи бош инспектори Ҳамдамбек Мавланов.

Радиоактив материаллар ўз-ўзидан юқори хавфли товарлар тоифасига киради. Шунинг учун уларнинг ички ва ташқи кўриниши, ҳаракати ва ташиш шароитларига риоя қилиниши устидан назорат олиб бориш зарур.

Бу борада республикамизга радиоактив материалларни ноқонуний кириб келиниши олдини олиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси тасарруфидаги барча чегара божхона постларида уч турдаги: йўловчилар учун, автомобиллар учун, темир йўл вагонлари учун радиацион назорат қурилмалари ўрнатилган.

3.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг