1977 йилдан буён дунёда анъанавий тарзда 18 май “Халқаро музейлар куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Бу ҳақда “Халқаро музейлар маслаҳати” (International Council of Museums, ICOM) ташкилотининг 1977 йилдаги йиғилишида қарор қабул қилинган. Бу кунда музейлар фаолиятига кенг эътибор қаратилиб, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.
“18 май – Халқаро музейлар куни” муносабати билан Ўзбекистон тарихи давлат музейида Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази “Ўзархив” агентлиги ҳамкорликда “Хотира саҳифалари” мавзусида ноёб архив фотоларининг фотокўргазмаси ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсантлари иштирок этишди.
Тадбир давомида курсантлар фотокўргазмалар ҳамда музей фаолияти билан яқиндан танишишди.
Кўргазма чоғида миллатлараро бағрикенглик, тотувлик ва дўстона муносабатларни юксалтириш, шунингдек, ўзбек халқинининг қадимий тарихи, бой маданияти, миллий қадриятларини кенг тарғиб этишга қаратилган фотосуратлар йиғилганларда ўзгача таасурот улашди.
Тадбирда давомида ёшларни баркамол инсон бўлиб вояга етишларида музейларнинг ўрни мавзусида очиқ мулоқот ҳам ташкил этилди.
18.05.2021