Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшлар келажагимиз демакдир
1364
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга эътибор тобора кучаймоқда, ёш авлодни ҳам маънан ҳам жисмонан камол топишида кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” этиб белгиланиши ҳам юртимизда келажак авлоднинг етук кадрлар бўлиб шаклланиши учун яна бир пойдевордир.
Ёшлар келажагимиз демакдир

Дарҳақиқат, ҳар бир давлатнинг келажаги ва ривожи унинг ёшлари қўлидадир.

Шу муносабат билан, вилоят божхона бошқармаси томонидан Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги 16-сонли информатика ва ахборот технологиялари фанини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган мактабида ўқувчи ёшлар билан “Ёшлар келажагимиз” мавзусида маънавият дарси ўтказилди. Унда юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ҳамда ёшларга берилаётган имкониятларга тўхталиб ўтилди. Ёшларнинг етук кадрлар бўлиб, ватанимиз равнақига ҳисса қўшишлари учун аввало фанларни чуқур эгаллашлари ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари зарурлиги таъкидланди. Маънавият дарси ўзаро савол-жавобларга бой бўлди.

Ўқувчи ёшларнинг касбга қизиқишлари хусусан, ҳарбий хизмат ва божхоначи касби юзасидан саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоб берилди. Шунингдек, ўқувчи ёшлар томонидан ватанга бўлган муҳаббатни мадҳ этувчи шеърлар айтилди. Тадбирда фаол қатнашган ўқувчилар бадиий китоблар билан тақдирландилар. Бундан ташқари божхона хизмати ҳақида маълумот берувчи адабиётлар ҳам ўқувчилар учун тақдим қилинди.

 

20.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг