Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбирлар
Андижонда матбуот хизматлари фаолиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев Андижон вилоятидаги шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг матбуот хизмати ходимлари, корхона ва ташкилотларнинг соҳа вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда матбуот хизматлари фаолияти, уларнинг журналист ва блогерлар билан ҳамкорлиги даражаси таҳлил қилинди.

25.06.2021

Давлат божхона қўмитаси “Энг яхши IT-бўлинмага эга ташкилот” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг раҳбарларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

25.06.2021

Гиёҳвандликка қарши курашиш мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди Тадбирлар

“Аср вабоси” номини олган гиёҳвандлик инсоннинг осуда ҳаётига раҳна солиб, унинг онгини ўзига бўйсундирувчи заҳри қотилдир. У шундай қуролки, ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклайди ва бу жараёнда инсон жамиятдаги ўрнини йўқота бошлаганини англамай қолади. Шу боис гиёҳвандликка қарши курашишда маънавий соатларнинг аҳамияти жуда муҳим.

25.06.2021

Бухорода ўқув семинари бўлиб ўтди Тадбирлар

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги меъёрий ҳужжатларни соҳаларда тадбиқ этиш мақсадида давлат органлари ва агентликлар билан ҳамкорликда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

24.06.2021

Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларидаги муаммолар ўрганилди Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, 2021 йил 22 июнь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳ ҳамда Ширин шаҳар ҳокими ўринбосари И.Махмудов, Савдо-саноат палатаси Ширин шаҳар бўлими бошлиғи С.Эгамқуловлар билан ҳамкорликда “WANGDA ROLLING STEEL” МЧЖ ҚКсининг мутасадди раҳбари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.

24.06.2021

Ташқи савдо айланмасида экспортнинг улуши ортмоқда Тадбирлар

Мамлакатимизда маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини орттириш, инвестицион жозибадорлик муҳитини барпо этиш, янги иш ўринлари яратиб, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун ҳар бир жабҳада ўзининг натижасини кўрсатмоқда.

24.06.2021

Божхоначилар малакасини ошириш бўйича ўқув-дарслари ташкиллаштирилди Тадбирлар

Глобаллашув асри ҳисобланувчи бугунги кунда ўқиб-ўрганиш, мунтазам равишда билим савиясини ошириб бориш ҳар бир соҳа мутахассиси олдидаги долзарб заруратдир.

24.06.2021

ТИФ иштирокчиларига “мижозбай” тартибда хизмат кўрсатилмоқда Тадбирлар

Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида жойларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш масалаларига доир йиғилиш ўтказилган эди. Унда юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, уларга ҳуқуқий маслаҳат бериш, фаолиятда тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш мақсадида Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

21.06.2021

Кинология хизмати раҳбарлари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди Тадбирлар

Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи вазирлик ва идораларнинг кинология хизмати раҳбарлари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

20.06.2021

Навбатдаги сессияда Наманган вилояти божхона бошқармасининг ҳисоботи тингланди Тадбирлар

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг XXIV сессиясининг кун тартиби бўйича вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Х.Файзуллаевнинг вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, товарлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва импортни оптималлаштириш тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

19.06.2021

Юридик хизмат ходимлари билим ва малакаси оширилди Тадбирлар

Давлат божхона қўмитасида Юридик хизмат ходимларининг суд жараёнларидаги амалий тажриба ва кўникмасини ошириш мақсадида Давлат божхона қўмитаси ҳамда ҳудудий божхона бошқармаларининг Юридик хизмати ходимлари иштирокида Юристлар малакасини ошириш маркази хусусий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири С.Марипова томонидан “Медиация тартиби ҳамда низоларни муқобил ҳал этиш усуллари” мавзусида видеоконференция тарзида ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

19.06.2021

Божхоначилар хайрия донорлик акциясида фаол қатнашишди Тадбирлар

Ўз қонини бериб инсонни қутқараётган ҳар бир киши инсониятни қутқараётган ҳисобланади.

18.06.2021

“Ватанга садоқат - энг олий саодатдир!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди Тадбирлар

Ватан! Бу инсон фахрланиши мумкин бўлган энг қадрли маскандир. Ватанни севадиган, ардоқлайдиган ва уни ҳимоя қиладиган фидоий инсонлар бор экан шу юрт доимо юксалаверади, гуллайверади.

16.06.2021

“Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт-импорт жараёнлари Тадбирлар

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эса тадбиркорлик фаолияти тобора кенгайиб, экспорт-импорт кўрсаткичлари янада ошишига олиб келиши шубҳасиз.

15.06.2021

Фаолият сарҳисоб қилинди Тадбирлар

Мамлакатимизда бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва либераллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш, янги ишлаб чиқариш тармоқларини жорий қилиш ва ишчи ўринларини яратиш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.

15.06.2021

Сурхондарёнинг энг фаол ёш божхоначиси Республика босқичига йўл олди Тадбирлар

Ҳар бир мамлакатнинг келажаги, эртаси унинг ёшлари нечоғлик салоҳиятли эканлиги билан узвий боғлиқдир. Шу сабабли ҳам давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор кун сайин ортиб бормоқда.

15.06.2021

Сирдарёда “Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси” кўрик-танлови ўтказилди Тадбирлар

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори иқтисодий ўсишга эришиш ҳисобидан халқимизнинг фаровонлигини ошириш ва кундалик ҳаётидаги муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида юртимизда қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

15.06.2021

Қорақалпоғистонлик божхоначилар “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилаётган тадбирларда фаол қатнашишмоқда Тадбирлар

Мамлакатимизда 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан ҳар йили июнь ойи анъанавий тарзда “Ёшлар ойлиги” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

15.06.2021

“Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди Тадбирлар

Бугун мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни келажагимизнинг ҳақиқий эгалари этиб тарбиялаш, буюк аждодларимизга муносиб ворислар бўлиши йўлида барча имкониятлар яратилган.

14.06.2021

Андижонда Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси аъзолари билан учрашув ташкил этилди Тадбирлар

Экспорт - давлат иқтисодиёти ривожланишининг асосий устунларидан бири. Шу сабаб, бугун экспортга йўналтирилаётган маҳсулотларнинг божхона расмийлаштирувини тезкорлик билан амалга ошириш, шунингдек, валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича бир қанча норматив-ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

14.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг