Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода ўқув семинари бўлиб ўтди
1713
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги меъёрий ҳужжатларни соҳаларда тадбиқ этиш мақсадида давлат органлари ва агентликлар билан ҳамкорликда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бухорода ўқув семинари бўлиб ўтди

Хусусан, Бухоро вилоят божхона бошқармасида, вилоят Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сонли ҳамда “Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5133-сонли фармон ва қарорларининг мазмун-моҳияти, келгусидаамалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида маълумот бериш учун ўқув семинари ташкиллаштирилди. Семинар давомида божхона ходимлари ва тадбиркорлик субъектларига агентликнинг масъул ходимлари томонидан жорий қилинаётган янгиликлар тўғрисида тушунчалар беришди. Хусусан, тадбир якунида,  қатнашувчилар ўзларини  қизиқтирган саволларга тегишли жавобларни олишди.

24.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг