Ишчи учрашувда матбуот котибларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, ўзлари ишлаётган ташкилотнинг очиқлигини таъминлаш ва ислоҳотлар натижасини аҳолига етказишдаги ролини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
– Ахборот хизматлари фаолиятини баҳолашда пресс-тадбирлар, расмий баёнотлар, ижтимоий тармоқлардаги тўғридан-тўғри эфирлар, расмий муносабатлар ҳамда ОАВ билан ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратамиз, — деди АОКА директори Асаджон Ходжаев, — Чунки бу ҳар бир матбуот котиби бажариши шарт бўлган вазифалардир. Сиз холис, ишончли ва фактларга асосланган ахборотларни ўз вақтида берсангиз, ҳеч қандай ортиқча миш-мишларга ўрин қолмайди. Ташкилотнинг очиқлиги ҳам айнан ахборот хизматига бевосита боғлиқ.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
25.06.2021