Бугун, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Миллий академик драма теарти актрисаси, “Шуҳрат” медали соҳибаси Дилноза Кубаева “Ватанга садоқат-энг олий саодатдир!” мавзусида ўзининг маърузаси билан иштирок этди.
Тадбир давомида актриса томонидан ватанпарварликни тарғиб қилувчи монологлар, шеърлар ўқиб берилди. Театр ва кинодаги ролларидан парчалар ижро этилди.
Қизиқарли ва мазмунли давра суҳбати божхона ходимларида ёрқин тассуротлар уйғотиб, ўзаро савол-жавобларга бой бўлди.
Бу каби ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирлар божхоначиларда ватанпарварлик руҳини оширишга, уларнинг маънавий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.
Мунис ХАЛИЛОВА,
“Тошкент-товар” ТИФ божхона пости катта инспектори
16.06.2021