Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларидаги муаммолар ўрганилди
1686
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, 2021 йил 22 июнь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳ ҳамда Ширин шаҳар ҳокими ўринбосари И.Махмудов, Савдо-саноат палатаси Ширин шаҳар бўлими бошлиғи С.Эгамқуловлар билан ҳамкорликда “WANGDA ROLLING STEEL” МЧЖ ҚКсининг мутасадди раҳбари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.
Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларидаги муаммолар ўрганилди

Мазкур учрашув “Товарларни божхона расмийлаштирувида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бўйича тақдим этилаётган сертификатларининг бугунги кундаги тартиб-тамойиллари” мавзусида бўлиб ўтди.

Тадбирда, божхона бошқармасининг соҳавий бўлимлари томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш йўналишларида божхона расмийлаштирувининг ўрни тўғрисида маълумотлар берилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6240-сонли Фармони билан, санитария-эпидемиологик хулосаси мажбурий тартибда олиниши лозим бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан мувофиқлик сертификатини олиш ихтиёрий равишда амалга оширилиши, шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан айрим турдаги хавфлилик даражаси юқори бўлмаган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш мувофиқликни декларациялаш йўли билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, учрашув сўнгида корхонанинг келгусидаги экспорт салоҳиятини ошириш бўйича режаларини амалга оширишида божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.

24.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг