Ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш, улардаги муаммоларни ижобий ҳал этиш, иқтидорларини намоён этишларига кўмаклашиш эса ҳар бир ташкилот ва идоранинг биринчи галдаги вазифаларидан биридир.
Хусусан, Давлат божхона қўмитаси миқёсида ёшлар ойлиги доирасида ўтказилаётган “Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси” кўрик-танлови ҳам сўзимизнинг яққол далилидир. Куни-кеча, мазкур танловнинг 1-босқичи Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг фаол ёш божхона ходимлари ўртасида ўтказилди. Унда ёш ходимлар ўз билимларини онлайн тест синовларида ва тизимдаги ёшларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган концептуал лойиҳалари орқали беллашишди. Бошқарма раҳбарияти ва Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши масъул ходимларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати танлов қатнашчиларини одилона баҳолаб боришди. “Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи якунига кўра, 1-ўринга Ф.Абдурахманов, 2- ўринга Ш.Абдуманнонов ва 3-ўринга З.Куватова муносиб деб топилди.
Эндиликда “Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси” кўрик-танловининг Республика босқичида ёш ходим Ф.Абдурахманов Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси шарафини ҳимоя қилади.
15.06.2021