Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни, Президентимизнинг ёшларга оид давлат сиёсатини ислоҳ қилиш бўйича фармон ва қарорлари, ҳукумат қарорларининг қабул қилиниши ҳам ушбу йўналишдаги ишларнинг янги босқичга олиб чиқилишида катта омил саналади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талабларидан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитаси тизимида хизмат қилаётган энг фаол ёш божхоначиларни аниқлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида қўмита томонидан жорий йил маротаба “Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси” кўрик танлови ташкил этилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида ҳам мазкур танловнинг биринчи босқичи доирасида тизимда фаолият юритаётган ёш ходимлар 2 та бўлимда синовдан ўтказилди. Ижтимоий-сиёсий билимлар бўйича тест синовлари қабул қилиниб, иккинчи босқичда “Менинг ғоям” концептуал лойиҳаси доирасида тизимда “Ёшларга оид давлат сиёсати”нинг амалга оширилиши бўйича мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича тақдимот қилинди.
Кўтаринки ва жўшқин руҳда ўтказилган тадбир якунлари бўйича ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланиб, Давлат божхона қўмитасида ўтказиладиган танловнинг 2 босқичига йўлланма олишди.
Тадбирнинг тақдирлаш маросимида Давлат божхона қўмитаси Раиси маслаҳатчиси Ҳ.Азизов ва бошқарма Раҳбарияти иштирок этиб, барча ёш ходимларни “Ёшлар ойлиги”, яқинлашиб келаётган “Ёшлар куни” билан самимий қутлаб, хизмат фаолиятларида улкан зафарлар тилади.
Тизимда ёшларга қаратилатилаётган эътибор ва билдирилган ишонч ёш ходимларнинг ўз хизмат вазифаларини янада масъулият ва шижоат билан бажариб, давлатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишга янада катта замин яратади.
14.06.2021