Хусусан, биргина Бухоро вилояти божхоначиларининг жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида эришган натижаларига тўхталадиган бўлсак, вилоят божхона бошқармаси томонидан 628,5 млрд. сўмдан зиёд божхона тўловлари ундирилиб, давлат бюджетига ўтказилишига эришилди.
Вилоятда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, экспорт-импорт операцияларини жадаллик билан амалга оширишларида кўмаклашиш борасида божхоначилар томонидан сезиларли ишлар амалга оширилган.
Энг муҳими эса, давлатимиз томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар доирасида корхоналарга божхона тўловларидан 364,7 млрд. сўмлик имтиёзлар қўлланилди.
Бу эса вилоятда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хорижга экспорт қилишни муносиб рағбатлантирмоқда.
Масалан, жорий йилнинг шу даврига қадар вилоятдан 139,5 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлар хорижга экспорт қилинди.
Товарлар 34 га яқин давлатларга экспорт қилинган бўлиб, асосий ҳамкор давлатлар Эрон, Афғонистон, Россия, Туркия, Хитой ва Латвия ҳисобланади.
Экспорт қилинган асосий товарлар: калава ип, пахта толаси, нефть ва нефть махсулотлари, тўқимачилик, озик-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари ҳисобига тўғри келмоқда.
Постда божхона юк декларацияларининг расмийлаштируви бўйича 5 ой давомида “Хавфни бошқариш автоматлаштирилган ахборот тизими” орқали жами 13 916 та шундан 3 520 та БЮД “яшил йўлак” (25 %), 6 889 та БЮД “сариқ йўлак” (50 %), 3 507 та БЮД “қизил йўлак” (25 %) орқали расмийлаштирилган. Қонун талабларига оғишмай амал қилаётган тадбиркорлар ҳамиша рағбатда.
Ҳозирда постда импорт расмийлаштируви учун ўртача 3 соат 18 минут, экспорт расмийлаштирувига эса 1 соат 20 дақиқа сарфланмоқда.
Амалий чора-тадбирлар натижасида бошқарма ходимлари томонидан 203 та божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 30 млрд. 266,5 млн. сўмлик товар-моддий бойликлар ушлаб қолинган.
2021 йилнинг ўтган даври мобайнида божхона соҳасининг муҳим жиҳатлари, қонунчиликдаги янгиликлар, божхона қонунбузилиши юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали жами 342 маротаба чиқишлар қилинган.
Ҳамиша долзарб аҳамият касб этадиган йўналишлардан яна бири – тизимни замонавий билимларни пухта эгаллаган ёш кадрлар билан мунтазам тўлдириб бориш, божхона ходимларининг билим ва малакасини мунтазам ошириш, соҳада коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши кескин кураш олиб бориш, ходимлар ўртасида бу иллатга муросасиз муҳитни шакллантириш ҳам асосий вазифалар сирасига киради.
15.06.2021