Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан тизимда фаолият юритаётган ёшларнинг етакчилиги, фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлигини ривожлантириш, касбий маҳоратининг рўёбга чиқишига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ёшларнинг онгига ватанпарварлик, бағрикенглик, ватанга содиқлик туйғуларини сингдириш мақсадида “Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси” республика кўрик-танловини 1-босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши мутахассислари ва бошқарманинг тегишли бўлим ходимлари иштирокида ташкил этилган мазкур тадбирда барча номзодлар фаол иштирок этиб, ўзларининг касб маҳоратларини ҳамда билим кўникмаларини синовдан ўтказишди.
Якунда эса “Ховос” ТИФ божхона пости инспектори Б.Алимов ғолиб деб топилиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
15.06.2021