“Андижон ТИФ” божхона постида бўлиб ўтган учрашув ҳам айнан шу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида бўлди. Унда вилоят божхона бошқармасининг биринчи ўринбосари А.Рахмонов, божхона пости ходимлари, Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.
Тадбир давомида, экспортни қўллаб-қувватлаш борасида божхона соҳасида қабул қилинаётган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тадбиркорлик субъектлари вакилларига атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Қизғин муҳокамалар билан давом этган мазкур тадбирда тадбиркорлар божхона соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.
Йиғилиш сўнгида, юртимизда экспортни амалга ошириш учун яратилаётган қулайликлардан оқилона фойдаланиб, импортни оптималлаштириш ва экспортни бунданда ошириш лозимлиги ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардош миллий маҳсулотларни етиштириш зарурлиги таъкидланди.
14.06.2021