Аҳолини мазкур иллатдан огоҳ бўлиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва бу иллатга оид жиноятларнинг олдини олиш мақсадида Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан жойларда турли учрашув ва семинарлар ўтказилиб, ушбу “заҳри қотил”нинг қандай аянчли оқибатларга олиб келиши кенг тушунтирилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Поп тумани “Наврўз” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар билан ўтказилди. Учрашувда, ушбу иллатга ружу қўйганларнинг, айниқса, ёшларнинг бу ажал гирдобига тушиб қолишида кўпинча оиладаги носоғлом муҳит, ёшларнинг бўш вақтини бекор ўтказиши ва ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясига бепарволиги каби омиллар сабаб бўлиши мумкинлиги тушунтириб ўтилди.
Бир сўз билан айтганда, гиёҳвандлик инсониятни жиноятчиликка элтувчи энг қисқа йўлдир. Жойларда бу каби профилактик тадбирларнинг ўтказилиши ушбу салбий иллатдан аҳолини асрашга ва бу иллатга қарши инсонлар онгида муросасизликни шакллантиришга хизмат қилади.
25.06.2021