Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ТИФ иштирокчиларига “мижозбай” тартибда хизмат кўрсатилмоқда
1624
Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида жойларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш масалаларига доир йиғилиш ўтказилган эди. Унда юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, уларга ҳуқуқий маслаҳат бериш, фаолиятда тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш мақсадида Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
 ТИФ иштирокчиларига “мижозбай” тартибда хизмат кўрсатилмоқда

Мазкур ишлар доирасида тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш, жойларда уларнинг фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш ва тезкорлик билан ҳал этиш бўйича Навоий вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган  Ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 18 июнь куни “Навоий” ТИФ божхона постида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “Навбаҳор текстил” МЧЖ, “Ишонч гиламлари” МЧЖ “Навоийазот” АЖнинг масьул вакиллари ҳамда “Навоий” ТИФ божхона пости ходимлари иштирокида ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги муаммолар ўрганилди.

Шунингдек, божхона соҳасида сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан ҳам тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бу каби ўтказилаётган тадбирларнинг барчаси мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш пировардида, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунига янада катта ишонч пайдо бўлишига хизмат қилади.

21.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг