Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистонлик божхоначилар “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилаётган тадбирларда фаол қатнашишмоқда
1592
Мамлакатимизда 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан ҳар йили июнь ойи анъанавий тарзда “Ёшлар ойлиги” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Қорақалпоғистонлик божхоначилар “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилаётган тадбирларда фаол қатнашишмоқда

Бу йил ҳам юртимизда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида Ёшлар ойлиги ташкил этилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ҳудудда давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ёш ходимлари ўртасида қатор спорт мусобақалари ва интеллектуал ўйинлар ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси барча таркибий тузилмаларидаги ёш ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг ҳаётий ва ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида мазкур “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилаётган тадбирларда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг ёш ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Жумладан, тадбир доирасида ёш божхоначилар спортнинг “Мини футбол” ва “Воллейбол” турлари бўйича мусобақаларида ўз тенгқурлари билан ўзаро куч синашишди, “Билим ринг” интеллектуал ўйинида эса ақл чархи машқларини бажаришди.

Кўтарингки ва байрамона руҳда ўтказилган тадбирлар доирасида божхона ходимлари Нукус шаҳрида жойлашган И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи олдида ташкил этилган китоб ярмаркалари, ҳунармандчилик бурчакларида бўлиб, маданий дам олишди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган мусобақалар концерт дастурларига уланиб кетди.

Уйлаймизки, бу каби ташкил этилаётган тадбирлар, ёш ходимларнинг ўз касбига янада катта масъулият ва қизиқувчанлик билан ёндашишлари, келажакда янада катта шижоат ва интилувчанлик билан хизмат қилишларига туртки бўлади.

15.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг