Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт-импорт жараёнлари
19190
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эса тадбиркорлик фаолияти тобора кенгайиб, экспорт-импорт кўрсаткичлари янада ошишига олиб келиши шубҳасиз.
“Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт-импорт жараёнлари

Бу борада биргина Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида кўришимиз мумкин. Яъни жорий йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида божхона постида 20 439 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, улар бўйича 763,6 млрд.сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилди.

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 356,9 млрд. сўмлик имтиёзлар берилди.

Шунингдек, мазкур божхона постида 4 016 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилиб, кўриклар натижасида 49 та ҳолатда 18,5 млрд. сўмдан ортиқ қийматдаги ноқонуний товарлар борлиги аниқланиб, улар бўйича 1 трлн 292 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Хавфни бошқариш тизими доирасида товарларга расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига назар солсак, уларнинг 24 фоизи қизил, 53 фоизи сариқ ҳамда 23 фоизи яшил йўлакларда соддалаштирилган тартибда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилди.

Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган  қулайликлар тадбиркорлар томонидан, айниқса экспортёрлар томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

Пост ходимлари эса мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга хамоҳанг тарзда ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол бажариб, мамлакатимиз равнақи йўлида ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Иззатбек СИРАЖИДИНОВ,

Чуқурсой”  божхона пости инспектори

15.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг