Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси “Энг яхши IT-бўлинмага эга ташкилот” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди
1817
Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг раҳбарларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Давлат божхона қўмитаси “Энг яхши IT-бўлинмага эга ташкилот” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди

Унда Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқов ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 5 октябрдаги ПФ–6079-сон Фармонига мувофиқ, ташкилотда рақамлаштириш бўйича олиб борилган фаолият натижадорлигидан келиб чиқиб, рағбатлантириш чораларини кўриш бўйича вазифалар белгиланган эди.

Шундан келиб чиқиб, “Електрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси фаолиятининг бир йиллиги муносабати билан ҳамда рақамлаштиришда ижобий натижаларга эришган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларини турли номинациялар бўйича тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Унда Давлат божхона қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси ходимларининг тизимда амалга оширган ишлари эътироф этилиб, “Энг яхши IT-бўлинмага эга ташкилот” номинацияси билан тақдирланишди.

Айтиш керак, ҳозирги кунда Давлат божхона қўмитаси томонидан 44 та ахборот тизимлари, 29 та интерактив хизматлар ҳамда 21 та давлат идоралари билан электрон ахборот алмашинувлари йўлга қўйилган. Қўмитада мавжуд дастурчи ходимлар штат бирликлари малакали мутахассислар билан жамланганлиги ҳамда улар томонидан ахборот тизимларини яратиш ишлари амалга оширилиши натижасида рақамли иқтисодиёт, хусусан “Рақамли божхона” ва Электрон ҳукумат лойиҳаларининг сифатли ҳамда белгиланган муддатларда давлат бюджетига ортиқча сарф-харажатсиз амалга оширилиши таъминланмоқда.

25.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг