Тадбирни Миллий кинология маркази Директори А.Турсунов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда республикамизда жамоат тартибини сақлаш, аҳолини хавфсизлигини таъминлаш, контрабанда ва террорчиликга қарши курашишда кинология хизматининг роли муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, малакали кинолог мутахассисларни тайёрлаш, хизмат итларини ўргатиш, зотдор хизмат итларини етиштириш ва кўпайтириш долзарб масала бўлиб қолиши ва бу борада ўзаро ҳамкорлик асосида тегишли ишларни амалга оширилишини таъкидлади.
Семинар давомида ДБҚ Миллий кинология маркази Хизмат итлари билан машқ ўтказиш бўлими, Ихтисослаштирилган ветеринария хизмати, Хизмат итлари питомниги, Ўқув-услубий бўлим томонидан ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Тадбир иштирокчилари томонидан кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама этилиб, малакали кинолог мутахассисларни тайёрлаш, хизмат итларини ўргатиш ва етиштириш, зотдор хизмат итларини кўпайтириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вазирликлар ва идораларда кинология хизмати самарадорлигини янада ошириш юзасидан таклифлар киритилди.
20.06.2021